09:41, 01 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонда пневмония билан касалланганлар сони камайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада коронавирус аломатлари билан 1 кишида пневмония аниқланди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

28 феврал ҳолатига кўра, коронавирус аломатлари билан 1 кишида пневмония аниқланди ва ўлим ҳолати қайд этилмаган. Бундан ташқари, 15 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 13 мартдан бери жами касалланганлар сони 88 120 нафарни ташкил этади, 5341 нафар ўлим қайд этилган. Соғайиб чиққанлар сони 81 703 нафарга етди.