13:34, 04 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда Pfizer вакцинаси билан деярли 757 минг ўсмир тўлиқ эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни «Pfizer» вакцинаси билан эмлаш давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.

2022 йил 3 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда «Pfizer» вакцинасининг биринчи компоненти билан 1 077 190 киши, иккинчи компоненти билан 928 583 киши эмланди.
«Улардан биринчи дозани: - 827 908 нафар ўсмирлар; - 38 411 нафар ҳомиладор аёллар; - 136 830 нафар эмизикли аёллар олди.
Иккинчи дозани: - 756 935 нафар ўсмирлар; - 33 369 нафар ҳомиладор аёллар; - 121 466 нафар эмизикли аёллар олди», -дейилади хабарда.