Қозоғистонда Pfizer вакцинаси билан 86 мингдан ортиқ ўсмирлар эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни эмлаш бўйича маълумотни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда Pfizer вакцинаси билан 86 мингдан ортиқ ўсмирлар эмланди

2021 йил 3 декабр ҳолатига кўра, 108 553 киши Pfizer вакцинасининг 1-компоненти билан эмланди.

Шу жумладан:

-ўсмирлар – 86 108,

-ҳомиладор аёллар - 6 814,

-эмизикли аёллар - 15 630.

Аввалроқ 8 млндан ортиқ қозоғистонлик коронавирусга қарши эмлангани хабар қилинганди.