Қозоғистонда пенсия, пеня, солиқ ва бошқа тўловлар миқдори ўзгаради

2022 йил 1 апрелдан Очиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага киритилган қонун лойиҳаси:
- давлат базавий пенсиясининг энг кам миқдори – 20 191 тенге;
- пенсиянинг энг кам миқдори - 48 032 тенге;
- Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларни ҳисоблаш, шунингдек пенялар, солиқлар ва бошқа тўловларни қўллаш учун ОҲК (Ўзбекистондаги БҲМ аналоги) - 3 180 тенге;
- базавий ижтимоий нафақалар миқдорини ҳисоблаш учун яшаш минимуми 37 389 тенге этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январ ойида энг кам пенсия миқдори 46 302 тенгега, энг кам базавий пенсия миқдори 19 450 тенгега кўтарилган эди.
Бундан ташқари, нафақалар ва бошқа ижтимоий нафақаларни ҳисоблаш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ пенялар, солиқлар ва бошқа тўловларни қўллаш учун ОҲК 3063 тенге этиб белгиланди.
Базавий ижтимоий нафақалар миқдорини ҳисоблаш учун яшаш минимуми 36 018 тенгега кўтарилди.
Муаллиф: Марлан Жиембай