Қозоғистонда паспорт ва шахсий гувоҳнома тайёрлаш нархи ўзгарди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистонда 1 январдан бошлаб паспорт ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштириш нархи ошди.

паспорт
Фото: Kazinform

“Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорациясининг хабар беришича, 2025 йилдан бошлаб мамлакатда ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи 3 932 тенгега ошган. Шу сабабли давлат ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари ҳам ошди.

Паспорт тайёрлаш нархи:

- 24 саҳифали - 4 БҲМ, яъни 15 728 тенге (16 ёшгача бўлган болалар учун);

- Мавжуд 36 саҳифали паспорт нархи 8 БҲМга, яъни 31 456 тенгега ошади.

- 48 саҳифали - 12 БҲМ, яъни 47 184 тенге (катталар учун).

Паспорт ариза берилган кундан бошлаб 15 иш куни ичида тайёрланади. Бироқ Қозоғистон фуқаролари қўшимча тўлов тўлаб, тезроқ паспорт олишлари мумкин.

Шахсий гувоҳномани тайёрлаш нархи:

Резидентлар шахсий гувоҳномани расмийлаштириш учун 0,2 БҲМ ёки 786,4 тенге тўлашлари керак. Бироқ шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотиб қўйсангиз ва уни бир йилда икки мартадан ортиқ расмийлаштирсангиз, 1 БҲМ ёки 3932 тенге тўлашингиз керак бўлади.

Тез тайёрлаш нархи:

Астана, Алмати, Чимкент ва Ақтўбе шаҳарлари учун: 1 иш кунида тайёрлаш учун – 3 372 тенге, 3 иш кунида тайёрлаш учун – 1 771 тенге.

Вилоят марказлари учун: 3 иш кунида тайёрлаш – 3 372 тенге, 5 иш кунида тайёрлаш - 1 771 тенге.

Туман ва вилоят миқёсидаги шаҳарлари учун: 7 иш кунида тайёрлаш - 605,31 тенге.

Эслатиб ўтамиз, “2025-2027 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жорий йилда ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи (БҲМ) 3932 тенге этиб тасдиқланган эди. Ўтган йили бир БҲМ 3692 тенге эди.

құжат жасату
Фото: ҚР ІІМ

 

Сўнгги хабарлар