Қозоғистонда овулларни ривожлантиришга икки йилда 110 млрд тг маблағ ажратилган
«Қишлоқ ҳаёти учун қулай шарт-шароит яратишда мамлакатимизда қишлоқ ҳудудлари ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Елбасынинг 2019 йил 27 февралда бўлиб ўтган «Nur Otan» партиясининг XVIII съездида берган топшириғига асосан «Ауыл – Ел бесігі» лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Лойиҳадан кўзланган мақсад қишлоқда ҳаёт сифатини ошириш, қишлоқларнинг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилишдан иборат. Айни пайтда 6316 та қишлоқ аҳоли пунктларида 7,7 миллион аҳоли истиқомат қилади», - деди Алихан Смаилов депутат сўровига жавобан.
Унинг айтишича, икки йил давомида республика бюджетидан молиялаштиришнинг умумий ҳажми 110 миллиард тенгени ташкил этган. 2021 йилда 2021-2023-йилларга мўлжалланган республика бюджетини шакллантириш доирасида яна 361 та лойиҳани амалга ошириш учун 35,2 млрд тенге маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.
«Ажратилган маблағлар доирасида 12 мингга яқин иш ўринлари яратилди, 1,6 минг км автомобил йўллар, 1,3 минг км муҳандислик тармоқлари ва 302 та ижтимоий объектлар модернизация қилинди», - дея хулоса қилди Бош вазир ўринбосари.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев