Қозоғистонда Мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланмоқда
1991 йил 16 декабрда Қозоғистон мустақил давлат сифатида бутунлай янги тарихга кирди. Шу куни Қозоғистон Республикаси Президенти Н.A.Назарбоев «Қозоғистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Конституциявий қонунни имзолади. Мазкур қонуннинг Олий Кенгашда муҳокама қилиниши ва қабул қилиниши ўша давр учун муҳим воқеа бўлди.
Мустақиллик куни – 1991 йил 16 декабрда Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасы Н.A.Назарбоев томонидан имзоланган «Қозоғистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги ва 2008-йил 25 июн ва 2009 йил 22 апрелдаги қонунлар билан ўзгартиришлар киритилган 2001 йил 13 декабрдаги « Қозоғистон Республикадаги байрамлар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ нишонланади.
Бу йил Қозоғистон халқи асрлар давомида орзу қилган озодликка эришган Мустақиллик байрамига 30 йил тўлди. Aлбатта, тарих учун бу жуда қисқа, ҳатто бир лаҳзага ҳам туюлиши мумкин. Ваҳоланки, ўтган йиллар давомида мустақил давлат сифатида кўп ишлар қилинди. Қозоғистонни нафақат минтақада, балки дунёда ҳам танийди. Дунёнинг барча давлатлари билан алоқалар ўрнатиш Мустақиллик самарасидир.
2019 йил 19 мартда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти-Елбасы Нур-Султон Назарбоев суверен мамлакат раҳбарлигини Қасим-Жомарт Тоқаевга топширди.
Ўша йили 9 июнда бўлиб ўтган Президент сайловида ишонарли ғалаба қозонган Қасим-Жомарт Тоқаев Елбасынинг эзгу ишларини давом эттирмоқда.