07:01, 21 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда момақалдироқ, ёмғир, дўл: душанба кунги об-ҳаво маълумоти
ASTANА. Кazinform – 20 август куни атмосфера фронти жабҳалари ўтиши билан республиканинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан ҳаво сақланиб туради, момақалдироқ, ёмғир, дўл бўлиши мумкин. Мамлакат маркази ва жануби-шарқида ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли ва шимоли-ғарбида туман тушиши мумкин. Барча ҳудудларда кучли шамол бўлади, дея хабар беради Кazinform «Казидромет» РМКга таяниб.

Кундузи Атирау, Алмти, Жетису, Улитау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Ақтўбе, Қостанай вилоятлари жанубида, Манғистау вилоятининг шимоли-шарқида 35-39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Атирау, Манғистау, Жамбил, Қизилўрда, Ақтўбе вилоятларида, Қостанай вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг шимолида, Туркистон вилоятининг шимоли, ғарби ва жанубида, чўл ҳудудларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шарқи, ғарби ва марказида ёнғин хавфи жуда юқори.
Қарағанди вилоятида, Шимолий Қозоғистон, Улитау вилоятлари шимоли, шарқи жанубида, Алмати вилоятининг жанубида, Ақмола вилоятининг ғарби, шимоли ва жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилояти шимоли, жанубида, Жетису вилоятининг ғарбида ёнғин хавфи юқори.