Қозоғистонда момақалдироқ, дўл ва кучли шамол кутилмоқда
Синоптикларнинг хабар беришича, 17- 18 июнь куни:
Ақмола вилоятида момақалдироқ, дўл кутилади, шамол шимоли-шарқдан, шимолдан 15-20 м/с тезликда эсади. Ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Нур-Султан шаҳрида момақалдироқ бўлиши мумкин, шимолий шамол эсади, шамолнинг тезлиги 15-18 м/с.
Шимолий Қозоғистон вилоятида кечаси ва эрталаб жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши, ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с.
Қарағанди вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ, ёмғир ёғиб, дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан, шимолдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Шарқий Қозоғистон вилоятида момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан, шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Қостанай вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан, ғарбдан 18 м/с тезликда эсади.