Қозоғистонда ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси ҳудудининг аксарият қисмида жанубий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари ўз таъсирини сақлаб қолади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, республиканинг шимоли-ғарби, шимоли, жануби, жануби-шарқида кучли ёмғир, дўл ёғиши мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб.

Об-ҳаво
Фото: pixabay.com

Республика бўйлаб шамол кучайиши, мамлакат жанубида чанг бўрони, шимоли-ғарб ва шимолда туман тушиши кутилмоқда.

Қарағанд жануби ва марказида, Атирау шимоли-ғарбида, Қизилўрда шарқи ва марказида, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарбида, Шарқий Қозоғистон вилояти жануби-шарқида, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида, Шарқий Қозоғистон шимоли-ғарбида, Абай вилояти маркази ва жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар