Қозоғистонда машинасозлик соҳасида ишлаб чиқариш 11,3 фоизга ошди

«Ишлаб чиқариш саноати шароитида машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 11,3 фоизга, шу жумладан автомобилсозлик саноатида 14,8 фоизга, темир вагон ва локомотивлар ишлаб чиқариш 13,3 фоизга, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг 12,4 фоизга, тайёр металл маҳсулотлари – 11,0 фоизга, пластмасса маҳсулотлари – 15,2 фоизга, фармацевтика маҳсулотлари – 18,2 фоизга, ичимликлар – 19,0 фоизга, кийим-кечак – 13,0 фоизга динамик ўсиши таъминланди», — деди А.Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.
Тоғ-кон саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 фоизга ошди.
«Саноат тармоқлари нуқтаи назаридан тоғ-кон саноатида хизматлар кўрсатишда маҳсулот ишлаб чиқариш 17,1 фоизга, газ қазиб чиқариш 8,2 фоизга, хом нефт қазиб олиш 7,6 фоизга, бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда 6,3 фоизга, металл қазиб олишда рудалар ва кўмир – 1,9 фоизгага ўсди», - деди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев