Қозоғистонда машинасозлик соҳасида 20 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов машинасозлик саноатини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
None
None

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев, «Қозоғистон машинасозлик уюшмаси» бошқаруви раиси Мейрам Пшембаев, «Казенергокабель» АЖ бош директори Владимир Бобров, «Локомотив йиғиш заводи» АЖ президенти Марат Тлеубаев маъруза қилди.

Машинасозлик соҳасида 3 мингга яқин корхона мавжуд бўлиб, 115 минг киши иш билан таъминланган. Машинасозлик ишлаб чиқариш саноати умумий маҳсулотининг 14 фоизини (16,8 триллион тенге) ташкил этади. Саноатнинг йирик тармоқларидан бири – автомобилсозлик – 33,1%.


Келгуси йилларда мамлакатда йиғиладиган автомобиллар модел ассортиментини кенгайтириш, шунингдек, автомобил бутловчи қисмлари (бамперлар, ўриндиқлар, автомобил ойналари, пластик қисмлар, шиналар ва бошқалар) ишлаб чиқаришни тартибга солиш режалаштирилган.

Учрашувда соҳанинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди. Масалан, бугунги кунда Қозоғистонда темир йўл ва электротехника соҳасида аккредитациядан ўтган лабораториялар мавжуд эмас, кабел маҳсулотларининг миллий стандартини ишлаб чиқиш зарур.


Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини яратиш мақсадида корхоналар ўртасидаги кооперацияни тартибга солиш, харид қилиш жараёнида ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ички қийматини ошириш чораларини кўриш зарур.

Шунингдек, импорт ўрнини босиш ҳисобига соҳанинг сезиларли ўсиш имконияти мавжудлиги, шу боис дастур доирасида 20 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилгани таъкидланди. Машинасозликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар сифатида саноатнинг базавий тармоқларини ташкил этиш (пўлат импортини қисқартириш) ва мавжуд корхоналарни хомашё билан таъминлаш, шунингдек, Саноатни ривожлантириш жамғармасини молиялаштиришни кенгайтириш кўзда тутилган.

Бош вазир барча таклифларни тезроқ ишлаб чиқиб, ҳар бир масала бўйича зарур чора-тадбирларни тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

«Машинасозлик иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоғидир. Импорт ўрнини босиш, айниқса, ҳудудий бозорларга экспортни кенгайтиришда улкан салоҳиятга эга. Бу борада биз ушбу соҳани жадал ривожлантириш учун шарт-шароит яратишимиз ва зарур қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишимиз керак», – деди Алихан Смаилов.


Сўнгги хабарлар