18:51, 09 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда КВИ юқтиришнинг энг юқори даражаси қачон кузатилади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вице-вазири - Қозоғистоннинг бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг авж олиш эҳтимоли бўйича янги прогнозни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор. Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазири Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг энг юқори чўққиси 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида бўлишини башорат қилган эди. Аммо ҳозир вазият оптимистик. Шу муносабат билан биз ҳар ҳафта ўзимизнинг прогноз маълумотларимизни ўрганмоқдамиз. Ҳозирги вазиятда пессимистик прогнозга кўра, коронавирус инфекциясининг энг юқори чўққиси 2021 йил январь ва февраль ойларига тўғри келади», - деди Ерлан Қиясов Марказий алоқа хизматидаги матбуот анжуманида.
Муаллиф: Аян Бекенўғли