Қозоғистонда Курортология ва тиббий соғломлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

ASTANА. Кazinform - Мамлакатда Курортология ва тиббий соғломлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

Қозоғистонда Курортология ва тиббий соғломлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

«Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасини 2026 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ, илмий фаолиятни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш учун профилактика ва тиклаш тиббиёти илмий-услубий маркази сифатида Курортология ва тиббий соғломлаштириш илмий-тадқиқот институти сифатида ташкил этилади», - дея жавоб берди вазирлик агентликнинг расмий саволига.

Вазирлик маълумотларига кўра, Курортология ва тиббий соғломлаштириш илмий-тадқиқот институти негизида Қозоғистон курортларининг даволаш ва соғломлаштириш хизматлари сифатини баҳолаш учун зарур бўлган курорт соҳасини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

«Бугунги кунда республикада 170 дан ортиқ санаторий-курорт ташкилотлари фаолият юритмоқда. Дам олиш масканларида тиббий туризмни ривожлантириш Курортология ва тиббий соғломлаштириш илмий-тадқиқот институти фаолиятининг устувор йўналиши бўлади», — дея изоҳ беришди вазирликдан.

Муаллиф: Марлан Жиембай