Қозоғистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи иккита завод иш бошлади

None
None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг олти ойида ишлаб чиқарилган қурилиш материалларининг 66 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилнинг олти ойида қурилиш материалларининг 66 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ички бозорнинг портландцемент, товар бетон, гипс, қурилиш эритмалари, гипсокартон каби турли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қоплаяпти»

, – дейилади вазирлик агентликнинг расмий сўровига жавобан.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича иккита лойиҳа ишга туширилган. Улар пойтахтдаги «Астана-Авто-Строй» масъулияти чекланган жамиятига қарашли асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводи ва Манғистау вилоятидаги «CEMENT BETON M» МЧЖга қарашли темир-бетон буюмлар заводи.

Таъкидлаш жоизки, статистик маълумотларга кўра, жорий йилянварь-июль ойларида мамлакатда фойдаланишга топширилган қурилиш ишлари ва янги объектлар (турар-жой ва нотурар жой, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар, поликлиникалар ва бошқалар) умумий майдони 9 710 854 квадрат метрни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг етти ойига нисбатан 10,7 фоизга кўпдир.

Бундан ташқари, жорий йилнинг етти ойида уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 1505,6 млрд. тенгени ташкил этади. Бу 2022 йилнинг 7 ойидагига нисбатан 2,5 фоизга кўпдир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram