Қозоғистонда криптовалюта ишлаб чиқарувчиларга солинадиган солиқ оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда майнерлик фаолияти жиҳатларига таъсир кўрсатувчи «Қозоғистон Республикасида рақамли активлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Майнерлик фаолиятини чеклаймиз, чунки бугунги кунда у ҳеч қанақасига чекланмаган ва билдиришнома характерига эга. Солиқларга келсак, аралаш ставка, аралаш солиқ тури қўлланилади. Ҳозирда улар бир киловатт электр энергиясидан фойдаланганлиги учун 1 танга солиқ тўлашади, биз уни бир киловатт учун 5 тенгега оширишни таклиф қиламиз», — деди ҚР молия вазирининг биринчи ўринбосари Марат Султанғазиев.

У таклиф этилаётган солиққа тортиш механизмини тушунтириб берди.

«Бундан ташқари, рақамли майнинг учун солиқнинг алоҳида тури жорий этилади. Ҳисобот ҳар чоракда, тўлов ҳам ҳар чоракда бўлади. Электр харажатлари бўлмаса ҳам, лекин майнинг ускуналари ўрнатилган бўлса, шахс казино эгалари каби (уларга ҳар бир ўйин столи учун солиқ солинади) солиққа тортилади, - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар