09:58, 08 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компоненти билан 9 461 797 киши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан 9 461 797 киши эмланди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegramга таяниб.

«7 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан 9 461 797 киши, иккинчи компонентини эса 9 190 269 киши қабул қилди», -дейилади хабарда.
Шунингдек, 7 апрел ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг I компоненти билан қуйидагилар эмланди:
Ўсмирлар - 790 039,
Ҳомиладор аёллар - 36 272,
Эмизикли аёллар - 129 302.
II компонент билан:
Ўсмирлар - 701 107,
Ҳомиладор аёллар - 30 654,
Эмизикли аёллар - 108 907.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 20 кишида коронавирус аниқлангани ва 40 киши даволаниб чиқгани ҳақида хабар берилган эди.