Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина билан эмланатин кишилар сони кенгаймоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ерлан Қиясов ЖССТнинг Европа минтақавий бюросининг йиғилишида иштирок этди, деб хабар берди Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
None
None

Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлари иштирок этишди. Учрашувда COVID-19 пандемиясининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди. COVID-19га қарши вакциналарини тарқатиш ва етказиб бериш, эмлашни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

«Айни пайтда Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун профилактика чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар, шу жумладан Қозоғистон, янги коронавирус инфекциялари тарқалишининг олдини олиш учун COVID-19га қарши вакцинани ишлаб чиқиш бўйича фаол иш олиб бормоқда», - деди Ерлан Қиясов.

Бугунги кунга келиб, клиник синовларнинг III босқичида бўлган бир нечта вакциналар мавжуд. Қозоғистон томони уларни диққат билан кузатмоқда.

«Коронавирусга қарши биринчи вакцинани ишлаб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича муваффақиятли тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Унга кўра, Россия Федерацияси Қозоғистон ҳудудида «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш учун технологик трансферни, камида 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш учун моддани тақдим этади. Ушбу масала Россия мутахассислари томонидан батафсил ишлаб чиқилмоқда», - деди вазир ўринбосари.

Жорий йилнинг июнь ойида Жамбил вилоятида ҚР Таълим ва фан вазирлиги Илмий қўмитаси Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти ҳузурида қуввати 60 миллион дозагача вакциналар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди. Қозоғистонлик олимлар бошқа мамлакатлар қатори COVID-19га қарши вакцинани ҳам ишлаб чиқмоқдалар.

Дастлабки прогнозларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина 65 ёшдан ошганларга, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва сурункали ўпка касалликлари билан касалланганлар хавф остида бўлган одамлар ва тиббиёт ходимларига эмланади. Вакцинани олганларнинг тахминий сони 2 347 000 кишини ташкил қилади.


Сўнгги хабарлар