Қозоғистонда коронавирусга қарши дори воситаларининг 3 ойлик захираси бор

«Бугунги кунда бизда коронавирусга қарши дори воситаларининг 3 ойлик захираси бор. Уларнинг барчаси махсус марказларда сақланади. Шунингдек, Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитаси ходимлари томонидан дори тақчиллигининг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Дори-дармонлар нархини пасайтириш ишлари юритилмоқда. Агар бирон-бир дорихонада нарх сабабсиз кўтарилган бўлса, ушбу қўмитанинг жойлардаги бўлимларига мурожаат қилиш мумкин», — деди қўмита расмий вакили.
Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитаси бўлим бошлиғи Асия Молдинованинг маълум қилишича, коронавирусга қарши кураш ва кундалик фойдаланиш учун дори воситалари захирасини шакллантириш учун ҳозирда Қозоғистоннинг 8 та вилоятида жамғарма мавжуд. Коронавирусни даволаш ва кундалик истеъмол қилинадиган дори-дармонлар учун 5 миллиард тенгедан ортиқ маблағ сарфланди.
Қолган 9 та вилоятда улгуржи дорихоналар умумий дори-дармон фондига эга. Ҳозирда бу дорилар етарли эмас деб айта олмаймиз. «Стелс - омикрон» каби мутацияга учраган штаммлар мамлакатимизга келган тақдирда ҳам керакли дори воситалари билан таъминлаймиз, – дейди Асия Молдинова.
Аввалроқ, соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният июн ойигача Қозоғистонда дори-дармон тақчиллиги бўлмаслигини айтган эди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай