14:00, 07 Май 2021 | GMT +5
                                        Қозоғистонда коронавирусга қарши 1 634 939 киши эмланди
                                            NUR-SULTAN. Kazinform – 7 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 1 634 939 киши коронавирус инфекциясига қарши эмланган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий Telegram-каналига ҳавола билан Kazinform хабар берди.
                                        
                                        
                                     
                                              Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда – 246 665, кейинги ўринларда Алмати вилояти – 178 077, Туркистон вилояти – 158 055 турибди. Пойтахт Нур-Султанда 125 840 киши эмланган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг кўрсатмасига биноан Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш 2021 йил 1 февралда бошланган.
