Қозоғистонда коронавирусга чалинганларни даволайдиган стационарлар аста-секин бўшамоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бир неча кун олдин атираулик шифокорлар коронавирус инфекцияси билан касалланган охирги беморни даволагани ҳақидаги хабар барча қозоғистонликларни хурсанд қилди.

70 ёшли Сауле Жолдибаева модулли касалхонага ётқизилган, ўпкасининг 40 фоизи жароҳатланган. Шифокорлар ёрдамида тузалди, деб хабар беради Kazinform Санитария-эпидемиологик назорат қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эса вазият қандай?!

Туркистон вилоятида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият барқарор. Вилоятдаги юқумли касалликлар шифохоналарида 809 ўрин мавжуд, бироқ ҳозирда уларнинг барчаси бўш турибди, чунки CОVID-19 ташхиси қўйилган беморлар йўқ.

Мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида ҳам инфекция даражаси нормал. 5 нафар бемор Ақтўбе вилояти юқумли касалликлар шифохонасида, 3 нафар бемор Ғарбий Қозоғистон вилоятида ва 6 нафар бемор Манғистау вилоятида даволанмоқда.

Қизилўрда вилоятида 10 нафар, Чимкентда 12 нафар, Ақмола вилоятида 14 нафар, Павлодар ва Қарағанди вилоятларида 26 нафар, Нур-Султонда 30 нафар, Жамбил вилоятида 35 нафар, Шарқий Қозоғистон вилоятида 40 нафар, Шимолий Қозоғистон вилоятида 38 нафар ва Алмати шаҳрида 49 нафар бемор даволанмоқда. Беморларнинг энг кўпи Алмати вилоятидаги Ковид касалхоналарида – 88 нафар бемор.

Коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг энг самарали усули бу касалликнинг олдини олишдир.


Сўнгги хабарлар