09:15, 12 Февраль 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар жами сони 200 мингдан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 951 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 200 044 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1167 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 181 974 нафарга етди.