Қозоғистонда коронавирусдан соғайганлар 94 фоиздан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Бағдат Қожахметов коронавирус юқтириш бўйича статистик маълумотларни келтирди, деб ёзади Kazinform.

«11 сентябрь ҳолатига кўра , республикада COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 106 661 кишига етди. Шу жумладан, даволаниб чиққанлар сони 100 409 кишини ёки 94,1%ни ташкил этмоқда. Сўнгги кун ичида 161 киши вирусдан даволаниб чиқди. Вафот этганлар умумий сони 1656 кишига етди», - деди Бағдат Қожахметов Марказий брифингда.

Айни пайтда 4 596 киши даволанишни давом эттирмоқда, уларнинг 34 нафари болалардир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сутка давомида мамлакатда 77 киши COVID-19 юқтирган.

Сўнгги хабарлар
telegram