12:36, 31 Март 2020 | GMT +6
Қозоғистонда коронавирусдан даволаниб чиққанлар сони 22тага етди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан даволаниб чиққанлар сони 22тага етди, деб хабар беради Kazinform.
Нур-Султан шаҳри Жамоатчилик соғлиғини сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Қисиқованинг маълум қилишича, пойтахтда 15-бемор соғайиб чиққан. Қозоғистон бўйича тузалиб чиққанлар сони 22тага етди.