Қозоғистонда коронавирус юқтирган 2,2 минг бемор шифохонада даволанмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2 264 нафар коронавирусга чалинган бемор шифохонада даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Қозоғистонда коронавирус юқтирган 2,2 минг бемор шифохонада даволанмоқда

«31 декабр ҳолатига кўра, республика бўйича 16 610 киши коронавирус инфекциясидан (-14 643+ ва 1 967 КВИ-) даволанмоқда, шундан 2 264 нафари шифохоналарда, 14 346 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнинг 213 нафари оғир аҳволда, 71 нафари ўта оғир аҳволда, 44 киши нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.