Қозоғистонда коронавирус ўсиши 35 фоизга камайди

«Дунёда COVID-19 касаллиги ва ўлими билан боғлиқ вазият ҳали ҳам беқарор. Дунёда CVIга чалиниш бўйича 244 миллиондан ортиқ ҳолат мавжуд. Ҳар куни 300 мингдан ортиқ юқтириш ҳолати қайд этилади. 4,6 миллиондан ортиқ одам вафот этди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида 54 мамлакатдан 26 тасида касалликка чалиниш даражаси ошди», - деди у.
Унга кўра, охирги 7 кун ичида коронавируснинг энг юқори ўсиши Венгрияда 100 фоиз, Украина, Польша, Молдовада 60-80 фоиз, Aвстрия, Германия, Белорусьда 30-50 фоиз, Черногория, Aрманистон ва Исроилда 8-20 фоиз бўлган. Испанияда ўсиш - 60 , Францияда - 40 , Грузияда - 39, Озарбайжонда -16, Италияда - 13, Швейцарияда - 12 ва Россияда - 9 фоизни ташкил этди.
«Қозоғистонда охирги икки ҳафта ичида касалланиш 35 фоизга камайди», - деди Aлексей Цой.
Ўтган бир ҳафта мобайнида Қозоғистонда касалланиш даражаси 14 фоизга, ҳафтасига 31 мингдан 25 минггача камайди.
Муаллиф: Марлан Жиембай