09:06, 29 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ортди
ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 263 кишида коронавирус аниқланди, 18 кишига эса коронавирус белгилари билан пневмония ташхиси қўйилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
29 декабр ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 2 729 нафар (-2 578+ ва 151 КВИ-) бемор даволанмоқда, улардан 256 нафари шифохоналарда, 2 473 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
• 7 киши оғир аҳволда,
• 6 киши ўта оғир аҳволда,
• 2 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча 231 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.