12:50, 23 Март 2020 | GMT +6
Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 61 кишига етди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда яна бир киши коронавирус билан касалланди, деб хабар беради Kazinform.
ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 23 март куни соат 12:40да Алматида бир киши коронавирус билан касалланганлиги маълум бўлди.
Шу тариқа, Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 61 кишига етди. Шундан 31 та ҳолат Нур-Султанда, 26 таси Алматида, 2 таси Қарағанди, 1 та Алмати вилоятида ва 1 та ҳолат Ақтўбе вилоятида қайд этилган.