Қозоғистонда корхоналарнинг рақамли харитаси яратилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда корхоналарнинг рақамли харитаси яратилди. У 1 июлдан реал вақт режимида меҳнат шароитларини кузатиш имконини беради.

Қытай полициясы
Фото: Pixabay

ҚР Бош давлат меҳнат инспектори Толеген Оспанқуловнинг сўзларига кўра, концепциянинг амалга оширилиши натижасида ижтимоий шерикликнинг барча томонлари учун ижобий натижа кутилмоқда.

"Ишчилар учун - ҳаёт сифатини яхшилаш ва соғлиғини муҳофаза этиш. Иш берувчилар учун хавфсиз иш жойларини яратиш ва меҳнат унумдорлигини оширишдан иқтисодий манфаатдорлик мавжуд. Давлат учун бу – мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва рақобатбардошлигини оширишдир”, - деди Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида маърузачи.

Сўнгги хабарлар