Қозоғистонда қора металлургия соҳасида экспорт салоҳияти 3 миллиард доллар бўлган лойиҳалар ишга туширилади
Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири .
«2022 йилга мўлжалланган асосий лойиҳаларни айтиб ўтсам. Булар: Атирау вилоятида пропилен заводи қурилиши; Қарағанди вилоятида автомобил шиналари ишлаб чиқарувчи завод қурилиши; Ақмола вилоятида олтин қазиб олиш заводи, Туркистон вилоятида нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши, Чимкентда алюминий қутилар ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади. Шунингдек, Шарқий Қозоғистон вилоятида - нефт қазиб олиш заводи; Жамбил вилоятида – минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган. Алматида алюминий ва биметалл радиаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади», — деди вазир.
Унга кўра, қора металлургия соҳасидаги етакчи лойиҳалар рўйхатига 4 та янги пўлат заводи, 2 та ярим кокс заводи ва 5 та ферроқотишма заводини ишга тушириш киритилган. Лойиҳаларнинг ишга туширилиши 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги импорт ўрнини, шунингдек, 3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги экспортни тўлдиришга қаратилган.
«2025 йилгача рангли металлургия соҳасида 11 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Алюминий маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 6 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу экспорт ҳажмини 645 миллион долларга оширади. Тайёр мис маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 3 та завод қуриш режалаштирилган. Бу экспортни 200 миллион долларга оширади», - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай