11:02, 15 Июнь 2021 | GMT +6
Қозоғистонда «қизил» ва «сариқ» зонадаги ҳудудлар тобора камайиб бормоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 15 июн ҳолатига кўра, Қозоғистон минтақаларида эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича қўмита матбуот хизматига таяниб.
«Қизил» зонада биргина Нур-Султан шаҳри турибди.
«Сариқ» зонада: Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари.
Қолган барча ҳудуд «яшил» зонада.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ақмола вилояти «сариқ» зонада эди.