Қозоғистонда ўқитувчиларнинг маоши январ ойида яна 25 фоизга оширилади

ASTANA. Kazinform – Президентнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ўқитувчиларнинг иш ҳақи 2023 йил январ ойида яна 25 фоизга оширилади. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Президентнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ўқитувчиларнинг маоши 2023 йил январ ойида яна 25 фоизга оширилади. Айни пайтда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2021 йилдан бошлаб педагогик иш ўринлари учун аттестация жорий этилди. Яъни, энди ишга кириш учун диплом етарли эмас, ўз фанидан, методикасига кўра тестдан ўтиш керак»

, - деди аввалроқ вазир.

Умуман олганда, жорий йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш, уларга малака тоифалари, магистратура босқичи учун қўшимча тўловлар тўлаш, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг синфдан ташқари дарсларини ўтказиш учун республика бюджетидан 1,2 триллион тенге (2,5 млрд доллар) маблағ ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябр куни Ҳукумат йиғилишида таълимни 2026 йилгача ривожлантириш концепцияси лойиҳаси маъқулланган эди.


Сўнгги хабарлар