Қозоғистонда ўқитувчиларнинг 80 фоизи ревакцинациядан ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўқитувчиларнинг 80 фоизи ревакцинациядан ўтди. Бу ҳақда ҚР Таълим ва маданият вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Жорий йилда ўқитувчиларни ишга қабул қилишнинг янги қоидалари тасдиқланди. Эндиликда ўқитувчилар ушбу қоида бўйича танлов асосида ишга қабул қилинмоқда. Асосий талаблар – ўқитувчининг маълумоти, иш тажрибаси, миллий малака имтиҳонлари натижаси ва малака тоифаси, касбий ютуқлари», - деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Маърузачи таъкидлаганидек, мактаб директорларин ротация қилиш давом этмоқда.

2022 йилда 1200 дан ортиқ директорлар ротация қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бугунги кунда уларнинг 400 дан ортиғи ротациядан ўтди.

«Янги ўқув йилида ўқитувчиларни қайта эмлаш давом этади. Бугунги кунда ўқитувчиларнинг 80 фоизи ревакцинациядан ўтди», - дейди Шолпан Каринова.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар