Қозоғистонда ўқитувчилар ишга танлов орқали олинади – вазир
«Яна бир масала - жисмоний тарбия ўқитувчилари учун қўшимча маблағ. Биламан, бу борада баъзи саволлар мавжуд. «Қачон тўланади? Нима учун тўлашади? Нима қилиш керак?» каби саволлар мавжуд. Режамизга кўра, бу 1 сентябрдан бошлаб амалга оширилади. Иккинчидан, бу нафақат жисмоний тарбия фанига қўшимча тўлаш. Бу - ишга қўшимча равишда ҳафтасига уч соатлик секциялар учун қўшимча тўлов», - деди Асхат Аймағамбетов Республика педагогик кенгашида.
Унинг таъкидлашича, ушбу масала бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган.
Шунингдек, вазир, энди ўқитувчиларни ишга қабул қилиш янги форматда амалга оширилишини таъкидлади.
«Ўқитувчиларни танлов орқали жалб қилиш ҳам – янги норма. Ўйлайманки, шу ойнинг охирида ўқитувчиларни ишга қабул қилиш қоидалари тўғрисида буйруқ бўлади. Илгари қонунга ўзгартиришлар киритилган», - деди вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай