13:14, 06 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Мурожаатномасини амалга ошириш доирасида «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров шундай маълумот берди.
«Соғлиқни сақлаш соҳасида мамлакатимиз қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, тиббиёт инфратузилмасини, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида яхшилаш чоралари кўрилади», - деди вазир.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида янги миллий лойиҳалар тайёрланаётганини ҳам таъкидлади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай