Қозоғистонда қиш мавсуми учун етарлича кўмир заҳиралари тўпланди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги томонидан аҳоли ва давлат секторини кўмир билан таъминлаш бўйича ҳар ҳафта мониторинг ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида вазир Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Тезкор маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январ-июл ойларида кўмир қазиб олувчи корхоналар томонидан 66,4 миллион тонна кўмир қазиб олинди (кўмир концентратидан ташқари), бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 фоизни ташкил этди»

, — деди Қайрбек Ўскенбаев.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳисобот давридаги тезкор маълумотларга кўра, мамлакат ички бозорига кўмир етказиб бериш ҳажми қуйидагича:

- ички эҳтиёжлар ва аҳоли учун 4,5 миллион тоннага яқин;

- энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарга 35 млн тонна;

- саноат корхоналари 4,2 млн тонна кўмир жўнатилди;

- экспорт 19 миллион тоннани ташкил этади.

Йирик кўмир корхоналари кесимида «Шубаркўл кўмир» (улуши 10,5 фоиз), «Восточний» (улуши 14,8 фоиз), «Майкубен-Вест» (3,9 фоиз улуши) ва «Қаражира» (улуши 7,3 фоиз) корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда.

«Умуман олганда, барча ҳудудларда кўмир захиралари етарли миқдорда тўпланган. Темир йўл транспорти парки кўмирни тўлиқ ташишни таъминламоқда»

, — деб ишонтирди Қайрбек Ўскенбаев.


Сўнгги хабарлар