Қозоғистонда қимиз ишлаб чиқариш 11,8% га ошди

ASTANА. Кazinform – Йилнинг дастлабки икки ойи натижаларига кўра, қимиз ишлаб чиқариш 11,8% га ошди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

қимиз
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги

2026 йил январь-февраль ойларида 215 тонна қимиз ишлаб чиқарилди, бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 23 тоннага кўп.

Шу билан бирга, шубат(қимрон — таҳ.) ишлаб чиқариш 22,2% га камайди. 2026 йилнинг дастлабки икки ойида 206 тонна шубат ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58 тоннага кам.

Шуни таъкидлаш керакки, 2025 йилнинг 12 ойи натижаларига кўра, қимиз ишлаб чиқариш 1126 тоннани (йил давомида 4,3% га камайган), шубат ишлаб чиқариш эса 1425 тоннани (+27,6%) ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ўсиши учун қулай шароитлар яратишни топширди.

Сўнгги хабарлар