Қозоғистонда кеча кун давомида 134 минг киши эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган кун давомида 88 минг киши вакцинанинг биринчи компонентини, 46 мингдан ортиқ одам иккинчи компонентини олди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None

Бу ҳақда Халқаро соғлиқни сақлаш миллий маркази бошқаруви раисининг ўринбосари Айнагул Қуатбаева Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

«Бугунги кунда қозоғистонликлар орасида эмлашга иштиёқ ва фаоллик кучаймоқда. Ўтган кун давомида 88 мингдан ортиқ одам биринчи компонент билан, 46 мингдан ортиқ одам иккинчи компонент билан эмланди.

Сўнгги маълумотларга кўра 3 335 172 киши биринчи компонент билан, 2 миллион 596 киши иккинчи доз билан эмланган», - деди марказ директорининг ўринбосари.

Сўнгги хабарлар