Қозоғистонда қандай автомобиль маркалари талабга эга
Finprom.kz портали маълумотларига кўра, ушбу маркалар савдоси умумий ҳажмнинг ярмидан кўпини, мос равишда 17,6 минг ва 17,4 мингни ташкил этади. Қозоғистонда йиғилган бренд савдоси бўйича кучли учликни Kia жамлаган: беш ой ичида – 9900 та янги автомобиль.
Шунингдек, жорий йилда энг оммабоп брендлар ўнлигига Хитойнинг 5 та автомобили кирди: Chery (3,4 мингта автомобиль), Haval (2,1 минг), Exeed (1,7 минг), Changan (1,6 минг) ва Jac (1,5 минг). Шунингдек, Toyota (3,2 мингта автомобиль) ва Lexus (1,4 минг) сотувлар бўйича етакчилик қиляпти.
Жорий йилнинг май ойи натижаларига кўра, қозоғистонликлар орасида машҳур автомобиль моделлари Chevrolet Cobalt (2,3 мингта янги автомобиль сотилди), Hyundai Tucson (1,1 минг) ва Kia Sportage (1,1 минг) бўлди.
Tucsonдан ташқари яна 4 та Hyundai модели ҳам кучли ўнликка кирди: Elantra, Sonata, Santa Fe және Bayon. Яна бир Chevrolet модели Nexia ва битта Kia модели, К5 ҳам энг оммабоплар қаторига киради. Шунингдек, жорий йилнинг май ойи натижаларига кўра, Chery Tiggo 7 Pro машҳур автомобиль моделлари рўйхатига кирди.
Муаллиф: Марлан Жиембай