Қозоғистонда қанча одам иш билан банд
ASTANА. Кazinform — Фаол ишлаётган юридик шахслар сони 174 мингни ташкил этди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Асқарбек Ертаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
— Меҳнат вазирлиги ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Шунингдек, у ходимларнинг меҳнат фаолиятини қонунийлаштириш ва уларни суғурта тизими билан қамраб олиш масалаларини ҳам кўриб чиқди. Статистика маълумотларига кўра, ҳозирги босқичда иш билан банд бўлганлар сони 9,4 миллион кишини ташкил этди. Улардан 7,3 миллиони ишчилар, — деди А. Ертаев.
Унинг сўзларига кўра, «HR Enbek» тизимида 6,7 миллион меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтган.
Бу ёлланма ишчиларнинг 92 фоизини қамраб олади. Тахминан 575 минг киши ўз фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида амалга оширади.
— Фаол юридик шахслар сони 174 мингни ташкил этди, жумладан, 1200 та йирик, 2900 та ўрта ва 169 мингта кичик корхоналар. Ходимларни бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш орқали ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишлар доирасида 118 минг корхона ёки фаол юридик шахсларнинг 68 фоизи қамраб олинди. Бугунги кунда 19 мингта жамоа шартномаси рақамлаштирилди. Бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда хавфли ишларда ишлайдиган одамлар сони маълум бўлди.