Мамлакатда хавфли ишларда ишлайдиган одамлар сони маълум бўлди
ASTANА. Кazinform — Тахминан 480 минг киши зарарли ва хавфли ишларда ишлайди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Асқарбек Ертаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
— Бугунги кунда Қозоғистонда зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ишчилар сони 479 минг кишини ташкил этади. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ишчиларнинг 61 фоизи саноат соҳасида ишлайди (ишлаб чиқариш саноатида — 122 минг киши, тоғ-кон саноатида — 173 минг киши). 40 минг ишчи электр энергияси ва газ таъминоти соҳасида ишлайди. Бу зарарли ишларда банд бўлганларнинг умумий сонининг 8,5 фоизини ташкил этади, — деди А. Ертаев.
Унинг сўзларига кўра, ҳудудлар бўйича зарарли ишларда банд бўлган ишчиларнинг аксарияти Қарағанди вилоятида — 84 минг киши, Павлодар вилоятида — 57 минг киши, Манғистау вилоятида — 43 минг киши ва Шарқий Қозоғистон вилоятида — 43 минг киши.