Қозоғистонда қанча бола эмланган
ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ажар Гиният ва Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова болаларни эмлашни назорат қилиш мақсадида пойтахт мактабига ташриф буюрди.
«Мамлакатда болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Эмлаш икки жойда - мактабларда ва поликлиникаларда амалга оширилади. Бу ота-оналар томонидан ҳал қилинади. Шу кунгача мамлакатимиз бўйича 3300 нафар бола эмланди. Шифокорлар билан ҳам учрашиб, барча вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан гаплашмоқдамиз. Болалар учун жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаган», - деди Ажар Гиният журналистларга.
Вазир ўринбосари бу борадаги ишлар режали, тизимли равишда, ота-оналарнинг розилиги ва шифокорлар рухсати асосида амалга оширилаётганини эслатди.
«Бизда болалар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли аёллар каби коронавирус хавфи мавжуд, шунинг учун улар Pfizer вакцинасини олишади», - деди А. Гиният.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонга Pfizer вакцинасининг 379 минг дозаси келтирилди.
«Вазирлик Pfizer компаниясининг Comirnaty (Pfizer) вакцинасининг 4 млн 230 минг дозасини харид қилди. Бу 2 миллион 115 минг кишини қамраб олади. Биринчи партия мамлакатга 379 минг дозада етказиб берилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни, ҳомиладор ва эмизикли оналарни эмлаш учун тавсия этилади», - деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи