Қозоғистонда қадимий давр пирамидаси топилди

ASTANA. Kazinform – Абай вилоятида олиб борилган қазишмаларда бронза даврига оид дашт пирамидаси топилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.
None
«Л.Н. Гумилев номидаги Евросиё Миллий университети (ЕМУ) археологлари Евроосиё даштларида учрамайдиган бронза даврига оид йирик дала пирамидасини топди. Абай вилоятида қазиш ишлари олиб бориляпти. 2014 йилдан буён ЕМУ тарих факултети археология ва этнология кафедраси олимлари Абай тумани, Абай вилояти, Тоқтамис қишлоғи яқинидаги Қирқунгир мажмуаси ёдгорлигида археологик қазишмалар олиб боряпти. Унда университет талабалари ва аспирантлари иштирок этади. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида Евроосиё чўлида учрамайдиган, милоддан аввалги II минг йиллик бошларида, тўрт минг йил муқаддам бўлган бронза даврига оид кенг кўламли дала пирамидаси топилди», – дейилади вазирлик хабарида.

ЕМУ археология ва этнология кафедраси мудири, тарихчи олим Улан Умитқалиевнинг айтишича, топилган пирамида деворларида ҳайвонлар тасвирланган.

«Дала пирамидаси катта аниқлик билан қурилган, унинг олти томони бор. Ҳар бир чекка орасидаги масофа ўн уч метр бўлиб, саккиз қатор тош ётқизилган. Ўртада бир нечта доиралар мавжуд. Бу жуда мураккаб қурилиш. Ўша мажмуадаги бинонинг ташқи деворларида турли ҳайвонлар, айниқса, кўпроқ отлар тасвирланган. Туяларнинг ҳам тасвирлари бор. Қазишмалардан топилган маълумотлар, сопол идишлар, аёл кишининг тилла сирғаси ва бошқа тақинчоқлар бу бронза даври буюк антик даврда маданият ва ўчоқ бўлганлигини кўрсатади. Яъни, ўша даврда ҳам отга сиғиниш жуда юксак бўлганини ўша тош бино атрофидан топилган от суяклари исботлайди», – дейди Улан Умитқалиев.

Айни пайтда хорижлик олимлар билан ҳамкорликда тадқиқот ишлари олиб бориляпти.

Сўнгги хабарлар