11:08, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти 37,5 фоизга ошди
ASTANA. Kazinform – Январ-сентябр ойларида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти 37,5 фоизга ошди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳудудлар ўртасида энг юқори ўсиш Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, шунингдек, Алмати ва Чимкент шаҳарларида кузатилди. Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида ташқи савдо айланмаси 35 фоизга ошиб, 98,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Улар орасида экспорт индекси 47,5 фоизга ошиб, 63,8 миллиард АҚШ долларига етди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 37,5 фоизга ошиб, 19,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди»
, - деди вазир.
Шунингдек, у товар импорти 34,6 миллиард долларга етганини қайд этди.
«Товар айирбошлашнинг умумий ижобий сальдоси 29,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Қайта ишлаш саноатида ижобий ўсиш сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг январ-октябр ойларида ишлаб чиқариш ҳажми 4,3 фоизга ошди. Кўрсаткичларнинг ўсиши 16 та ҳудудда қайд этилган. Улар орасида Жамбил, Қостанай, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ва Алмати шаҳри энг юқори ўсишни кўрсатди»
, - деди А. Қуантиров.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай