Қозоғистонда интернетдаги фирибгарлик ҳолатлари 34 фоизга камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 3 ойи давомида интернет тармоғида рўйхатга олинган фирибгарлик ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга камайди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда интернетдаги фирибгарлик ҳолатлари 34 фоизга камайди

«Ички ишлар вазирлиги фирибгарларнинг янги ҳийла-найранглари ҳақида огоҳлантирмоқда. Сўнгги пайтларда Қозоғистон уяли алоқа операторлари абонент рақамларига ўхшаш сохта рақамлардан фойдаланган ҳолда полиция ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ниқоби остида қўнғироқ қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Фирибгарлар ўзларини суриштирувчи ёки терговчи сифатида кўрсатиб, фуқароларнинг қариндошлари ёки танишлари ички ишлар бўлимига гўёки интернет орқали берилган кредит факти бўйича мурожаат қилишган. Маълумотларга аниқлик киритиш учун жиноятчилар фуқароларга ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек шахсий маълумотларни тақдим этишни таклиф қиладилар: фамилияси, исми, отасининг исми, ИИН. Фуқаролар фирибгарлик босими остида ўз қурилмаларига масофавий кириш учун мўлжалланган иловаларни ўрнатиб қўйиш ҳолатлари ҳам учраб турибди», - дея тушунтирди Шуғила Турлибек.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракатларнинг барчаси жиноятчилар томонидан потенциал жабрланувчиларнинг банк карталари ва омонатларига кейинчалик улардан пул ўтказиш ёки кредит олиш орқали киришга қаратилган.

Агар сиз худди шундай қўнғироқни гўёки банк ёки полиция ходимидан олган бўлсангиз, телефонни ўчиришни ва батафсил маълумот олиш учун банк билан боғланишни тавсия қилади.

«Шуни ёдда тутиш керакки, на полиция, на банк ходимлари ҳеч қачон банк ҳисобварағи ёки шахсий маълумотларнинг тасдиқланишини сўрамайди. Банк ҳисобларингизни ҳимоя қилишни таъминлаш учун сиз элементар хавфсизлик чораларига риоя қилишингиз керак: паролингизни мунтазам равишда ўзгартиринг, СМС-тасдиқлаш тўлов тизимларида мавжуд бўлган барча хавфсизлик тизимларини ўчириб қўйинг ва IP-манзилингизни назорат қилинг», - дея тушунтирди бўлим вакили.

Таъкидлаш жоизки, онлайн-бозор ва хизматлар ривожланиши, шунингдек, IT соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ўсишини ҳисобга олган ҳолда ҚР Ички ишлар вазирлиги уларнинг олдини олиш, интернетдаги фирибгарликни фош этиш ва текшириш бўйича турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, ахборотлаштириш ва коммуникациялар соҳасида, шунингдек, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш дастури қабул қилинди.

«Ўтган йили кибержиноятларга қарши курашиш бўлинмалари сони кўпайтирилиб, ички ишлар органларида интернетдаги фирибгарликни аниқлаш ва текшириш бўйича ихтисослаштирилган тергов-тезкор гуруҳлар ташкил этилди. Натижада жорий йилнинг 3 ойи давомида интернетда рўйхатга олинган фирибгарлик ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга камайди», - дея қўшимча қилди Шуғила Турлибек.


Муаллиф: Арайлим Мурат