Қозоғистонда интернет истеъмоли 2018 йилдан буён уч баравар ошди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 2018-2022 йилларда интернет истеъмоли ҳажми қарийб уч баравар ошди, дея хабар беради Kazinform ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Вазирлик маълумотларига кўра, агар 2018 йилда қозоғистонликлар 356 петабайт ишлатган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 1000 петабайтга етган. Шу билан бирга, истеъмол қилинадиган интернет-трафик миқдори ҳар куни ўсиб бормоқда.

ҚР Рақамли ривожланиш вазири Бағдат Мусин уяли алоқа операторлари раислари билан йиғилиш ўтказди ва унинг якунида интернет сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тақдим этиш бўйича топшириқ берди.

Шу билан бирга, Бағдот Мусин тавсиясига кўра мобиль операторлар Марказий коммуникациялар хизматида тарифлар ва интернет сифатини ошириш бўйича брифинг ўтказиш ташаббуси билан чиқди. У 11 августда бўлиб ўтади. Брифингда мобиль операторлар ва Рақамли ривожланиш вазирлиги вакиллари иштирок этади.


Сўнгги хабарлар