Қозоғистонда инфляция: нархларнинг ўсиши қайси ҳудудларда тезлашди

ASTANА. Кazinform — Май ойида мамлакатда йиллик инфляция тезлашди ва 11,3%ни ташкил қилди (апрелда — 10,7%). Йиллик инфляция 16 та ҳудудда тезлашди, 3 та ҳудудда секинлашди, 1 та ҳудудда эса аввалги даражада сақланиб қолди. Бу ҳақда Миллий банк хабар берди.

инфляция
Фото: Shutterstock

Йиллик энг юқори инфляция даражаси 13,0% Алматида қайд этилди.

— Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йиллик ҳисобда 9,6%ча тезлашди (апрелда — 8,5%). Ушбу гуруҳдаги товарлар нархининг энг юқори ўсиши Ақмола вилоятида (11,4%), энг пасти эса Алмати шаҳрида (8,0%) қайд этилди, — дейилади хабарда.

Май ойида ноозиқ-овқат товарлари нархларининг йиллик ўсиш суръати 9,0%га етди (апрелда — 8,9%). Энг юқори кўрсаткич Туркистон вилоятида (14,2%), энг пасти Павлодар вилоятида (5,4%) қайд этилган.

Май ойида пуллик хизматлар нархи йиллик ҳисобда 16,0%га ошган (апрелда – 15,7%). Шу билан бирга, Алмати шаҳрида (22,5%) нархлар республика даражасидан юқори, Алмати вилоятида (11,3%) - сезиларли даражада паст ўсиш қайд этилди.

Май ойида мамлакатда ойлик инфляция 0,9%га ошди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг йиллик инфляция даражаси 35,41 фоизга тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар