Қозоғистонда имконияти чеклангант болаларнинг ота-оналари санаторийга биргаликда бепул боришлари мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - 62 минг нафардан ортиқ боланинг ота-оналари давлат ҳисобидан биргаликда санаторийларга боришлари мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда Мажилисда «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этган депутат Елнур Бейсенбаев айтиб ўтди.

«Ногиронлиги бўлган болани санаторий-курортда даволанишга олиб борган ота-оналар ва қонуний вакилларнинг муассасага жойлашиш, овқатланиш, турар жой каби асосий харажатлари қопланади. Ушбу ташаббус чекка ҳудудлардаги кам таъминланган оилалар фарзандлари учун комплекс санаторий-курортда даволаниш имкониятини яратади. Бугунги кунга қадар маҳаллий бюджет ҳисобидан бу масалани фақат учта ҳудудда, жумладан Нур-Султан шаҳри, Қарағанди ва Павлодар вилоятларида молиялаштириш кўзда тутилган», — деди у.

Шунингдек, у қонун лойиҳасида кўзда тутилган маблағларнинг катта қисми ушбу бандни амалга оширишга йўналтирилишини таъкидлади.

«Бизнинг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 3 йил ичида камида 62 минг бола ва уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари биргаликда санаторийга боради.

Мазкур қонун лойиҳаси доирасида поликлиникаларда хизмат кўрсатиш, учинчи гуруҳ ногиронлари учун нотариал хизматлар учун ҳақ тўлашдан озод қилиш нормаси, 50 минг нафар болага психологик-тиббий-педагогик маслаҳат бериш тамойили биринчи навбатда белгиланган, чет эллик одам савдоси қурбонлари учун комплекс ижтимоий хизматлар жорий этилди. Ҳурматли ҳамкасблар, мазкур қонун лойиҳаси доирасида 3 йиллик республика бюджетидан 5,9 млрд тенге ажратилган. Қонун лойиҳасининг ижобий томонларини ҳисобга олиб, уни биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашингизни сўрайман», — деди Елнур Бейсенбаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар