Қозоғистонда илк бор ветеринария ходимлари куни нишонланади

Ветеринария күні
Фото: ҚР АШМ

ASTANA. Kazinform - Жорий йилдан бошлаб Қозоғистонда 10 июль “Ветеринария ходимлари куни” сифатида тасдиқланди.

Янги байрам ҳайвонлар саломатлиги ва чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга беқиёс ҳисса қўшаётган ветеринария мутахассислари меҳнатининг аҳамиятини таъкидлашга бағишланган.

Сўнгги ўн йилликда Қозоғистон Республикаси ветеринария хизматида ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида самарадорлик ва хавфсизликни оширишга қаратилган жиддий ўзгаришлар рўй берди. 2011 йилда ташкил этилган ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария қўмитаси ушбу соҳадаги фаолиятни тартибга солувчи ва назорат қилувчи асосий органга айланди.

Қўмита таркибига 17 та вилоят ва 3 та республика аҳамиятга эга шаҳардаги ҳудудий инспекциялар, шунингдек, 203 та туман ветеринария пунктлари, 2334 та округдаги ветеринария пунктлари киради.

Ветеринария қўмитасининг асосий вазифалари ҳайвонларни касалликлардан асраш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ҳисобланади. Ветеринария препаратлари ва ем-хашак хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш фаолиятнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар
telegram