Қозоғистонда илк бор сурдо дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

спорт
Фото: instagram.com/kaz_deafjudoteam/

ASTANA. Kazinform – 12-14 апрель кунлари Туркистонда сурдо дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионати Қозоғистон сурдо дзюдо федерацияси ва Қозоғистон Сурдлимпиада қўмитаси томонидан ташкиллаштирилади.

Федерация маълумотларига кўра, жаҳон чемпионатида 25 давлатдан 200 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Қозоғистондан 22 нафар дзюдочи иштирок этади.

“Қозоғистон биринчи марта сурдлимпиада спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бу тарихий воқеа ва биз учун катта масъулият. Биз буни эшитиш қобилиятини йўқотган спортчиларни қўллаб-қувватлашнинг ёрқин белгиси деб биламиз. Мамлакатимизда дзюдо спорти яхши ривожланган. Улар орасида сурдо дзюдо билан шуғулланувчилар сони кам эмас. Спортчиларимизнинг ўз мақсадларига эришиш йўлидаги фидойиликлари бизни доимо руҳлантириб, ҳайратга солади. Туркистон татамида Сурдлимпиада чемпионлари ва жаҳон чемпионлари тўқнаш келишади”, – дейди Қозоғистон сурдо дзюдо федерацияси президенти Қуанишбек Муқаш.

Сурдо дзюдо бўйича жаҳон чемпионати Туркистон шаҳридаги «Olympic centre» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар